| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«عَقْلُ الْكَافِرِ نِصْفُ دِيَةِ الْمُسْلِمِ»
«Кофирнинг хун ҳақи мусулмон хун ҳақининг ярмидир», деганлар. Аҳмад ривоят қилади, Пайғамбар с.а.в.:
«قَضَى أَنَّ عَقْلَ أَهْلِ الْكِتَابَيْنِ نِصْفُ عَقْلِ الْمُسْلِمِينَ وَهُمُ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى»
«Икки аҳли китобнинг, яҳни яҳудий ва насронийнинг хун ҳақини мусулмон хун ҳақининг ярми», деб ҳукм қилганлар. Убода ибн Сомит ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«دِيَةُ الْيَهُودِيِّ وَالنَّصْرَانِيِّ أَرْبَعَةُ آلاَفِ أَرْبَعَةُ آلاَفِ»
«Яҳудий ва насронийнинг хун ҳақи тўрт минг, тўрт минг», деганлар. Амр ибн Шуайб отасидан, у эса бобосидан Пайғамбар с.а.в.нинг:
«قَضَى أَنَّ عَقْلَ الْكِتابِيِّ نِصْفُ عَقْلِ الْمُسْلِمِ»
«Аҳли китобнинг хун ҳақини мусулмон хун ҳақининг ярми, деб ҳукм қилганларини» ривоят қилади. Бу ҳадислар кофирнинг хун ҳақи мусулмон хун ҳақининг ярми эканига далолат қилади, лекин улар билан юқоридаги зиммий ва аҳли аҳднинг хун ҳақини мусулмон хун ҳақи каби эканини ифодаловчи ҳадислар ўртасида қарама-қаршилик йўқ. Чунки улардаги «кофирнинг хун ҳақи», «икки аҳли китобнинг хун ҳақи», «яҳудий ва насронийнинг хун ҳақи», «аҳли китобнинг хун ҳақи» каби иборалар умумий маънода бўлиб, аҳли ҳарбни ҳам, аҳли аҳдни ҳам, зиммийни ҳам ўз ичига олади. Бошқа ҳадислар аҳли аҳд билан зиммийнинг хун ҳақи мусулмоннинг хун ҳақи каби эканига далолат қилиб, уларни хослайди. Шунга кўра кофир, икки аҳли китоб, яҳудий ва насронийлардан мурод аҳли ҳарб (уруш ҳолатидаги кофирлар) экани маълум бўлади. Бунга далил бошқа ҳадисларнинг аҳли аҳд ва зиммийларни улардан истисно қилиб келганидир. Қисқа қилиб айтганда аҳли аҳд ва зиммийнинг хун ҳақини мусулмоннинг хун ҳақи каби белгилайдиган ҳадислар нариги умумий маънодаги ҳадисларни хослаб келяпти. Шунга асосан, умумий маънодаги бу ҳадислар аҳли аҳд ва зиммийнинг хун ҳақи мусулмон хун ҳақининг ярми эканига далил бўлмайди. Улар фақат аҳли ҳарбгагина далил бўлади.
Шу ерда: Аҳли ҳарб кофирни учратган жойимизда ўлдиришга буюрилганмиз-ку, унинг қони ҳалол-ку? Шундай экан, қандай қилиб унга мусулмоннинг ярим хун ҳақи белгилансин? - деган
132-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|